-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Kutubxonashunoslik va arxivshunoslik
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги (хориж тажрибаси)
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланган бўлиб, унда халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурларини аккредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотларининг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари каби муҳим масалалар ёритилган.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар, жумладан, олий таълимга кириш тест-синовлари, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фаолияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси, ахборот тизимлари ва электрон кутубхона платформаси кабилар рақамли кўрсаткичлар орқали ёритилган. Қўлланма кенг жамоатчиликка олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини асослантирилган тарзда етказишга хизмат қилади.
-
Оилада шахс камолотининг маънавий омиллари
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада шахс камолотининг маънавий омиллари сифатида оила муҳитидаги урф-одатлар, миллий маросимлар, уларнинг ижтимоий-педагогик моҳияти, таъсири хусусиятлари баён этилган. Қўлланмада оиладаги маънавий муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, миллий қадриятларни ёш авлодга етказишнинг педагогик ва психологик асослари ёритиб берилган. Ушбу манба маҳалла фаоллари, оилавий муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислар, педагоглар, психологлар ва оила тарбиясига қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Оилага психологик ёрдам кўрсатиш
Ушбу қўлланма маҳаллалардаги комиссиялар, маҳалла ҳузурида ташкил этилган «Ота-оналар университети»нинг фаолиятида, оиланинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганишда, никоҳга тайёрлаш ва оила барқарорлигини таъминлашга қаратилган психологик йўриқномалар ишлаб чиқишда, никоҳ-оила маслаҳатхоналарида психологлар ва мутахассислар фойдаланишлари учун мўлжалланган.
-
Одамлар огоҳ бўлинглар. Балои-офатлардан сақланинглар
Ушбу рисола жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг долзарб муаммолардан бири — ОИВ (ВИЧ) ва СПИД касаллиги ҳақида илмий асосланган маълумотларни ўз ичига олади. Китобда инфекциянинг тарқалиш йўллари, организмга таъсири, профилактика чоралари, хавфли гуруҳлар ва касалликнинг ҳуқуқий асослари кенг ёритилган бўлиб, ўқувчиларни огоҳликка ва соғлом турмуш тарзига даъват этади.
-
Одамлар, огоҳ бўлинглар. Балои-офатлардан сақланинглар
Ушбу рисолада наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг инсон организмига салбий таъсирлари, уларнинг хавфи ва оқибатлари, шунингдек, наркомания ҳамда токсикоманияни даволаш ва олдини олиш йўллари ҳақида илмий маълумотлар берилган. Китоб наркоманиянинг инсон саломатлигига, руҳиятига ва ижтимоий ҳаётга етказадиган зарарларини очиб беради, баркамол авлодни тарбиялаш ва тинчликни сақлашга қаратилган муҳим тавсияларни ўз ичига олади.
-
Обучение анализу поэтического текста
Методическое пособие посвящено вопросам обучения школьников 5-11 классов анализу и интерпретации поэтических произведений. Автор предлагает пошаговый алгоритм анализа, основанный на современных литературоведческих подходах и психологических аспектах восприятия искусства. В книге на конкретных примерах творчества поэтов 19-20 веков демонстрируются методические приемы работы с художественным текстом, направленные на развитие образного мышления и творческих способностей учащихся. Пособие предназначено для учителей-словесников, а также будет полезно студентам-филологам и учащимся гуманитарных классов.
-
ОАВ ВА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ
Ушбу методик қўлланма мамлакатни модернизациялаш ва жамиятни демократлаштириш шароитида парламент назорати ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларини ёритади. Муаллифлар парламент ва ОАВ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, давлат сиёсатини амалга оширишда жамоатчилик назоратининг ўрни, шунингдек, бўлажак журналистлар учун парламент журналистикаси соҳасидаги амалий кўникма ва маҳоратни шакллантириш масалаларини таҳлил қиладилар. Қўлланмада парламент назоратини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ўрганиш, ахборот жараёнларини бошқариш ва демократик қадриятларни оммалаштириш бўйича тавсиялар берилган.
-
Нутқ маданияти
Ўқув-методик қўлланмада нутқ маданияти, нутқнинг коммуникатив сифатлари, нутқ маданияти ва адабий тил, нутқ маданияти ва услубшунослик ҳақида назарий ҳамда амалий маълумотлар берилади. Қўлланмада нутқ маданиятига оид назарий билимлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланади, халқ оғзаки ижодидан намуналар келтирилади. Китоб нутқ маданияти билан бевосита шуғулланувчилар ва шу фанга қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним!
Ушбу методик қўлланма ўзбек халқининг миллий байрами Наврўзнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, тарихи ва уни нишонлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Рисолада Наврўз байрамининг бугунги кундаги аҳамияти, унинг миллий урф-одатлар, қадриятлар ва маънавий тарбия билан боғлиқлиги чуқур таҳлил қилинган. Қўлланма таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва ота-оналар учун мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда амалий тавсияларни ўз ичига олади.
-
Мустақил таълим: тадқиқот, хорижий тажриба ва тавсиялар
Ушбу услубий қўлланмада республика бўйича 25 мингдан ортиқ талаба ва 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг мустақил таълим ҳақидаги фикрлари асосида тадқиқот натижалари келтирилган. Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба ўрганилган. Амалга оширилган тадқиқот асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қўлланма олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа бўйича илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
-
Мониторинг прав ребёнка
Учебно-методическое пособие раскрывает теоретические и практические аспекты проведения мониторинговых исследований по вопросам соблюдения международно-правовых и национальных стандартов реализации прав ребенка. Пособие направлено на информирование и углубление знаний о сущности, видах и основных этапах мониторинга прав ребенка, его организации, методах сбора, анализа и обобщения информации и применения результатов мониторинга для улучшения положения детей в сфере образования, охраны здоровья и социальной защиты. Данное пособие рассчитано на работников центральных и местных органов государственной системы образования, здравоохранения и социальной защиты, представителей негосударственных некоммерческих организаций и других институтов гражданского общества и органов самоуправления граждан, всех тех, кто занимается вопросами повышения эффективности механизмов защиты прав, основных свобод и законных интересов ребенка.
-
Мировые информационные ресурсы
В пособие включены лекции, практические занятия, а также задания для самостоятельной работы студентов по мировым информационным ресурсам. Настоящее пособие предназначено для студентов кафедр ИБС ТУИТ, обучающихся по специальности 5А350601 - Информатизация и библиотековедение, 5А350602 - Электронные библиотеки и архивы. Оно направлено на приобретение знаний, основных теоретических положений по изучению и использованию мировых информационных ресурсов и практических навыков работы с мировыми научно-образовательными базами данных, а также технологических и правовых основ по их созданию и использованию.