-
Менинг юлдузим
Э.ВоҳидовУшбу сайланмада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турли йилларда яратилган дилбар шеърларининг энг саралари жамланган.
-
Аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат
Цвайг СтефанЙигирманчи аср мумтоз адабиётининг энг севиб ўқиладиган жозибали асарлари муаллифи саналмиш Стефан Цвайгнинг новелла ва ҳикоялари ўзининг бетакрор ва мукаммал тасвир услуби билан ажралиб туради.
-
Граф Монте-Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси). Иккинчи китоб
Дюма Александр"Граф Монте-Кристо" кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
-
Дон Кихот
Мигель де Сервантес СааведраУшбу китоб ўз даврида ҳамманинг диққатини бирданига ўзига жалб этган. Бу ўша вақтларда барча берилиб ўқиётган рицарь романларига ҳажвий тарзда тақлид қилиб ёзилган ўткир ва қизиқ асар бўлиб яралди.
-
-
Lison ut-tayr (Nasriy bayoni bilan)
Alisher NavoiyFarididdin Attorning "Mantiq ut-tayr" (Qush nutqi) dostoni O'rta Osiyoda deyarli sakkiz asr maktab darsligi bo'lib xizmat qildi. Alisher Navoiy bolaligida yodlab olgan bu kitobga javoban, uning tasavvufiy ramziy mohiyatiga sodiq qolgani holda javobiya asar - "Lison ut-tayr"ni yaratdi.
-
Касандра тамғаси
Айтматов ЧингизБуюк адиб ушбу фалсафий романида бутун сайёра, борингки, космос миқёсида кенг ва узвий мушоҳада юритган. Бугунги шафқатсизлик, ёвузлик, ваҳшийлик уруғларини келажакда қандай даҳшатли мевалар беришини космик юксакликдан башорат қилган.
-
-
Чинор
Мухтор Асқад"Чинор" асари бир ўзбек оиласи ҳақида. Бу оила катта, қадимий, маданий, меҳнаткаш ва шу маънода "таг-зотли". Унинг ҳар бир аъзоси халқ ҳаётида маълум бир масъулиятли юкни ўз зиммасига олган. Жонажон тупроққа чуқур томир ёйган, бақувват ва қадимий Чинор мангулик рамзи,халқимиз рамзидир.
-
-
Бир қатим нур
Шекспир ВильямЖаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган машҳур инглиз шоири ва драматурги Вильям Шекспир драмалари ва сонетлари бир неча авлод таржимонлари томонидан ўзбек тилига қайта-қайта таржима қилинган. Ушбу тўплам буюк адибнинг Юсуф Шомансур, Жамол Камол, Аъзам Обидов ва Гулноза Одиловалар таржималаридаги сонетлари ҳамда Чўлпон, Ғафур Ғулом, Уйғун, Шайҳзода, Асқад Мухтор, Ҳамид Ғулом, Туроб Тўла, Жамол Камол, Саъдулла Аҳмад, Мирпўлат Мирзолар таржималаридаги драматик асарлари ичидан танлаб олинган чуқур маъноли ҳикматли сўзлари асосида тузилди.
-
Қизлар тарбияси
Алий НазимоХIX аср охири ва ХХ аср бошларида яшаб ижод этган таниқли турк олими ва машҳур маърифатпарвари Алий Назимонинг "Қизлар тарбияси" номли ушбу китобидан ана шу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
-
Соҳибжамол чўчқабоқар
Мартти ЛарниҲукмингизга ҳавола этилаётган ушбу асар ҳам катта қизиқиш билан ўқилишига шубҳа йўқ.
-
Завжам руҳига мактублар
Азимжон Қосимов Исмоил ўғлиУшбу бадиада эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат, оқибат ва садоқат, бева эрнинг ғам-андуҳлари, надоматлари, соғинч туйғулари, ота-она билан фарзандалр, келинлар ўртасидаги оилавий муносабатлар ўз ифодасини топган.
-
-
Муҳаббат бадали
Кенжа ҚамчибекТаниқли адиб, халқаро Бобур мукофоти лауренти Қамчибек Кенжаевнинг ушбу китобига унинг янги ёзилган қисса ва ҳикоялари, шунингдек, қувноқ ҳангомаларига бой саёҳатномаси киритилди.
-
-
Оқ рўмол
Матлуба Юсуф қизиБу асарларда ўзбек аёлининг ўзига хос такрорланмас қалби, бетимсол куч-қуввати, меҳр-муҳаббати акс этади.
-
Надомат
Зоҳид НосирВатандан ўзга муқаддас ер йўқ. Ушбу ақида ёзувчи Носир Зоҳиднинг "Надомат" романи мавзу ва мазмунини ташкил этади. Унда юртдан олис ерларга бахт излаб кетган кишиларнинг қидирганларини топсаларда, яқинлари, туғишганлари меҳридан ниҳоятда йироқ яшаганликлари тасвирланади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.
-
Жийда гули
Тўрамурод КаримбердиТўрамурод Каримбердининг "Жийда гули" китоби кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.