-
Yolg'izlikning yuz yili
Markes Gabriyel GarsiaMarkes ozining bu kitobi haqida shunday yozadi: "Yozganlarimni ichida "Yolg'izlikning yuz yili" romanini chiqarib,yoqib tashlagan bo'lar edim.Men bu kitobni yozganimdan uyalaman, chunki menga ma]lum sabablarga ko'ra,uni yaxshilab yozishga vaqt yetmadi".Ammo yozuvchi o'zidan qanchalik ko'ngli to'lmasin,asar dunyo adabiyotida tub burilish yasadi.
-
Kon-tikida safar
X Axrorova tarjimasiAsarda norvegiyalik etnograf olim Tur Xeyerdalningbesh sayohatchi hamrohi bilan birga oddiy palma yog'ochidan yasalgan (sol) qayiqda (1947-yil) Tinch okeaniga chiqib,Peru orolidan Polineziya orollarigacha suzib borgani haqida hikoya qilingan.
-
Turkiy adabiyot durdonalari 93
MullanafasUshbu ezgu tashabbus asosida birinchi bo'lib O'zbekistonda mana shu muhtasham adabiy majmua yaratildi.Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutaffakirlarining asarlari kiritildi.
-
Turkiy adabiyot durdonalari 92
MaxtumquliUshbu ezgu tashabbus asosida birinchi bo'lib O'zbekistonda mana shu muhtasham adabiy majmua yaratildi.Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutaffakirarining asarlari kiritildi.
-
Ёр васли
Амир Хусрав ДеҳлавийУшбу тўпламга шоирнинг Васфий,Чустий,Шоислом Шомуҳаммедов,Муродий,Жамол Камол,Жонибек Сувонқулов,Носир Муҳаммад,Эргаш Очиловлар таржимасидаги оташин ғазаллари,дилбар рубоийлари ва достонлари ичида келган теран маъноли ҳикматлариданнамуналар киритилди.
-
Дурдоналар ҳазинаси
М.ҚориевБу асарнинг ёзилишига сабаб,баъзи ёш адабиётшуносларнинг тасаввуф илмидан бехабарликлари туфайли классик адабиёт сирларини чуқур тушуна олмай,пала-партиш мақолалар ёзишлари эди.Хатто,ота бир икки жойда юзаки,яъни май ва ишқ сўзларини нотўғри талқин этаётганларни,айниқса,Бобораҳим Машраб тўғрисидаги маърузаларни эшитиб,асаблари бузулганликларини ҳам айтиб, куйиниб гапирганлар.
-
Маҳмуд Замаҳшарий
Уватов УбайдуллаЗамахшарий ҳақида араб тилида чоп этилган қатор тадқиқотларга таяниб ёзилган ушбу рисоламиз улуғ аллома,беназир инсон,Хоразм элининг фахру-ифтихори бўлган Замахшарий ҳазратларининг буюк даҳосига яна бир бор халқона ва таъзим ва эҳтиромимиз рамзи бўлади, деган умиддамиз.
-
Шоҳнома
ФирдавсийОламда "Шоҳнома"га тенг келувчи буюк асарни топиш амри маҳол."Шоҳнома" неча асрлардан буён жаҳон маънавий маданиятининг шоҳ асари бўлиб келмоқда.
-
Машриқзамин ҳикмат бўстони
Ҳ.ҳомидий ва М.ҲасанийОдамийлик, яхшилик ва ёмонлик,нутқ ва сукут,рост ва ёлғон,дўстлик ва рақобат,улуғлик ва ушшоғлик,заковат ва ҳасад ҳамда бошқа сифат ва иллатлар ҳусусида барча мутафаккирларнинг гаплари бир жойдан чиққандай бўлади.Айни вақтда ҳар бир зоти шариф ёки халқ даҳосининг даъво ҳукмларида масаланинг турли қирралари очилади.
-
Муҳаббат мазҳаби
Жомий АбдураҳмонМумтоз форс-тожик адабиётининг олтин даврини якунлаган серқирра ва сермаҳзул сўз санъаткори Абдураҳмон Жомийнинг ижод боғидан дасталанган ушбу тўплам мутафаккир шоирнинг орифона ва ошиқона ғазаллари,маънавий-ахлоқий мавзудаги қитъалари,теран маъноли фалсафий рубоийлари,шунингдек турли асарлари ичида келган чуқур мазмунли ҳикматлари асосида тузилган.
-
Барҳаёт сиймолар
Очилов ЭргашУшбу тўпламда Абу Наср Фаробий,Абу Райхон Беруний,Абу Али ибн Сино,Умар Хайём,Маҳмуд Қошғарий,Аҳмад Яссавий,Сулаймон Боқирғоний,Абдулхолиқ Ғиждувоний,Юсуф Хос Ҳожиб,Аҳмад Югнакий,Низомий Ганжавий,Саъдий Шерозий,Жалолиддин Румий,Ҳофиз Шерозий,Лутфий,Фузулий,Махтумқули,Мулланафас,Мирзо Ғолиб,Фурқат каби Шарқ илм фани ва мумтоз сўз санъатининг забардаст номоёндалари ҳаёти ва ижоди илмий-оммабоп усулда кенг ва чуқур ёритилди.
-
Ушшоқ
Фарида АфрўзФарида Афрўзнинг ушбу тўпламига аввал чоп этилган китобларидан фақат ишқ ҳақидаги шеърлари танланиб,янги шеърлар билан тўлдирилди.
-
Муҳаммад Ал-Хоразмий
Аҳмедов АшрафҚўлингиздаги рисола буюк математик,алгебра фаниниг асосчиси Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган бўлиб,унда олим қаламига мансуб асарлар,улардаги арфиметик ва алгебраик масалаларнинг қўйилиши ва ечими ҳақида маълумот берилган.
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий
Каримов НаимМаҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бошларида Туркистонда вужудга келган миллий уйғониш ҳаракатининг атоқли раҳбарларидан бири бўлиб,шу даврда ўзбек халқи ижтимоий онгининг уйғонишида муҳим роль ўйнади.Рисола Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти,адабий ва ижтимоий фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини беради, деб умид қиламиз.
-
Рамаяна
Муҳаммад Али таржимаси"Рамаяна" -Ҳинд маданияти тарихида энг кўҳна ва шу билан бирга энг нодир илк бадиий адабиёт намунаси сифатида ҳамон инсоният қалбидан жой олиб келмоқда.
-
Сени сўроқлайман
Эшбек ЙўлдошАдабиётнинг забардаст шоири Йўлдош Эшбек мазкур тўпламига энг сара шеърларини жамлаган. Уларда дард,буюк муҳаббат ва оддий одамгарчилик тараннум этилади
-
Фозил одамлар шаҳри
Фаробий Абу НасрШарқ уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Фаробий асарларида оқилона давлат тузуми,инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз.
-
Илонлар комида
Мориак ФрансуаПул ва мол-мулкка ҳирс қўйиш,хасислик ва қизғанчиқлик оқибатида яқин кишиларини йўқотиш,барча инсоний фазилатлардан жудо бўлиш,ҳаётини сўнгги кунларидагина ҳаётий ҳақиқатни кашф этиш-адабиёт соҳасида халқаро Нобель мукофотининг совриндори,Машҳур Француз ёзувчиси Ф.Мориакнинг шоҳ асари "Илонлар коми"да романида ана шу азалий ва умуминсоний мавзулар тўғрисида сўз боради.
-
Етти мажлис
Румий ЖалолиддинЎқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур китоб Румий дунёсининг янги манзилларини очади,китобхонни Румий билан қайта юзлаштиради.
-
Девони Ҳикматлар
Яссавий АҳмадҚўлингиздаги ҳикматлар девони Шарқ маданияти тарихига катта таъсир кўрсатган йирик мутасаввуф олим ва шоир Хожа Аҳмад Яссавий қаламига мансуб бўлиб, биринчи марта унинг нисбатан тўлиқ нашри эълон қилинмоқда.Бундан ташқари,китобга тасаввуфдаги дарвешлик оқимининг асосларини баён қилувчи "Фақрнома" рисоласи ҳам киритилди.