-
Дайди қизнинг дафтарига
Қаҳҳор СолиҳСолиҳ Қаҳҳорнинг эларо машҳур бу асарини юзаки қараб,бир "қўғирчоқ"нинг саргузаштлари,деб баҳолаш ҳам мумкин.Бироқ ҳукм чиқаришга шошилманг.Бу асар -ишқий ўйинлар,жиноятчилар ҳаётининг тафсилотигина эмас,балки аччиқ бир ҳаётнинг изтироблари талқинидир.
-
-
Жанггоҳдан садолар
Назармат"Жанггоҳдан садолар"китобига 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган, бир қўлида қурол,бир қўлида қалам билан фидокорона жанг қилган шоирларнинг энг сара шеърлари жамланди.
-
-
Эзгуликка чоғлан одамзод 2-китоб
Ғайбуллоҳ ас-СаломКитобнинг иккинчи қисмида баҳс бошқа муҳит ва руҳий иқлимда кечади.Бу ерда муаллиф ҳаёт эпкинлари,турмуш сабоқлари ва устозлари ҳақида мушоҳада юритади.
-
Жудолик диёри 2
Мансур Мурод"жудолик диёри романининг мазкур иккинчи китобида сиз,азизлар,биринчи китобда ўқиб,меҳр қўйганингиз қаҳрамонлар - Султонмурод, Марғубаларнинг тақдирлари, Маҳфуза ,Ёдгормурод, Ҳозиқ Тўра, Эшон почча ва диёридан адашган турналардек ҳали-ҳануз тўзиб юрган қавм ҳаёти-кечинмалари билан танишасиз. Адиб бу асарда саргузашт унсурларидан маҳорат билан фойдаланганки, бу сизни бефарқ қолдирмайди.
-
-
Хотин подшоҳ
Омон МухторТаниқли адиб,Ўзбекистон санъат арбоби Омон Мухторнинг бу китобига "Хотин подшоҳ","Эгилган бош","Майдон" романлари киритилди.Романларда минг йил олдинги даврдан бу кунгача халқнинг босиб ўтган мураккаб ҳаёт йўли акс эттирилган.Эзгулик ва ёвузлик жанги мазкур асарлар мағзини ташкил этади.Ёзувчи ранин бўёқларда бетакрор тарихий ва ҳаётий манзаралар чизади.
-
-
Жо-о-о-н,дадаси
МарҳабоСевимли шоирамизнинг янги китобиҳаётда юз берадиган турли воқеа-ҳодисаларга шеърий муносабат тарзида дунёга келди.Марҳабо Каримова ҳаётий воқеаларга аёл,ёр,она,қайнона ва шоира нигоҳи билан назар ташлайди.
-
Zumrad va qimmat
Abdulla HasanovQiziqarli ertaklar saralangan uzsbu kitob kitobxonlar diqqatini oziga jalb qila oladi degan umiddamiz.
-
-
Чин ўзбек иши
Азизхўжаев АлишерҚўлингиздаги асарда ўзбек халқининг мустамлакачилик зулмидан қутилишда Юртбошимиз томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар,мустабид тузумининг республикамиз раҳбарига тазйиқлари,у кишининг ўша таҳликали йиллардаги вазиятдан юртимизни омон-эсон,бехатар олиб чиқиш учун фидокорона кураши,жонкуярлиги,халқимизни ҳурриятга олиб чиқиш йўлида ҳукмрон тузумга қарши олиб борган фаолияти қаламга олинган.
-
Уйғотувчи алла
Асқарова ПулжамолУшбу тўпламга шоиранинг севги-муҳаббат,она-Ватан,беғубор болалик,қадрдон қишдоқ манзаралари куйланган энг сара шеърлари киритилган.
-
Тақдир ҳукми
Ҳамро АдибаКитобда довруғи дунёга таралган ўзбек санъаткорлари-циркчи Зариповлар сулоласи ҳақида ҳикоя қилинади. Асар ҳаётий воқеалар асосида ёзилган.
-
Кўчада қолган овоз
Бўтаев ШойимШойим Бўтаевнинг ушбу тўпламга жойланган асарлари диққатга сазовордир.Иқтидорли ёзувчининг ўқувчи билан бақамти бўлишга жиддий тайёргарлик кўргани бу асарларда яққол номоён бўлади.
-
Тўрт томон қибла
Мухтор ОмонРоманда инсониятнинг бутун бир олис қисмат йўли қисқа,замондошимиз ҳаёти,хаёли,тасаввури орқали қизиқарли шакл,сирли-сехрли оҳангда қаламга олинади.Шунингдек асарга кирган воқеалар халқ ривоятлари,эртаклига хос йўсинда тасвирлайди.
-
Муҳаббат ўлимдан кучли
Омон МухторТаниқли адиб Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби,Давлат мукофоти лауренти Омон Мухторнинг ушбу романи ўзи қадимий, лекин уни ҳар бир қалб янгилаб турувчи энг олий туйғу-муҳаббат тўғрисида бўлиб,асар тили жозибали,шакли қизиқарли,сирли воқеа ҳодиса ва саргузаштларга бой .Ўйлаймизки, асар Сиз,азиз ўқувчиларга манзур.
-
Суиқасд
Мирзо АкбарМазкур роман "Аёзи чўзилган баҳор",ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг мантиқий давомидир .Мустақиллигимизнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради.Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборади,агарки ғанимларнинг Президкент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка даҳлдордир.
-
Tanlangan asarlar
Suyun AzimМуайян ҳаётий босқичдан ўтиб,етарли турмуш тажрибаси ва керакли поэтик маҳоратга эга бўлгандан кейингина шеърда ҳам ёниқ юрак ҳароратини,ҳам фалсафий фикрчанликни уйғунлаштириш имкони пайдо бўлади.Шундагина шоирнинг шеърга кўчган туйғулари ўқувчиларига ҳам юқади,уларни ноёб сезимлар билан асирлайди.