-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ijtimoiy fanlar,
-
-
-
-
-
-
-
Ijtimoiy fanlar,
-
Миссионерлик: мохият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга - юз жавоб)
А.Очилдиев, Ж.НажмиддиновIjtimoiy fanlar, -
Ijtimoiy fanlar,
-
-
Ҳафиз Абдусаматов (адабий портрет)
Ўткир ШокировУшбу рисола таниқли адабиётшунос ва театршунос олим, кўп йиллар маданият соҳасида фаолият кўрсатган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Ҳофиз Абдусамадовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган.
-
Ватандан яхши ёр бўлмас
Бобомурод НурЭлнинг назарида, ҳурмат ва эътиборида бўлган таниқли шахсларнинг ўзаро суҳбатида билдирган фикрлари ҳеч бир ўқувчин бефарқ қолдирмайди. Муҳими бундай мулоқотлар ҳар бир даврда ҳам эстетик завқ манбаи бўлиб хизмат қилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Omma psixologiyasi
Gustav LebonGustav Lebon "Omma psixologiyasi"ni 100 yillar oldin yozgan bo'lsa-da, undagi fikrlar hali hanuz eskirmagan. Xo'sh kitob nima haqda so'z yuritadi? Dastlab omma, avom ongi qanday shakllanishi, axloq qoidalari vujudga kelishi tushuntiriladi.
-
Одамийлик мулки
Тоҳир МаликЁзувчи Тўҳир Малик қаламига мансуб маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган "Одамийлик мулки" (Ахлоқ китоби) - рисоласининг "Ишқ" деб номланган биринчи ва "Бахт" деб номланган иккинчи фасли адиб танланган асарларининг олтинчи жилдидан, учинчи фасли - "Саодат" эса тўққизинчи жилдидан(Ҳусну-хулқ) жой олган эди. Муҳтарам китобхонларнинг истак ва таклифлари инобатга олиниб, рисола адибнинг айрим тузатиш ва таҳрирларидан сўнг тўлиқ ҳолда бир муқовага жамланди.
-
Улуғбек Муҳаммад Тарағай
Ашраф АҳмедовРисола буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай-Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Улуғбек туғилиб ўсган давр, унинг давлат арбоби ва олим бўлиб етишишига таъсир қилган омиллар, илмий ижодининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган.
-
Ишид фитнаси
Тулепов АйдарбекМуаллиф Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук уламолар фатволарига таяниб, ИШИДнинг ботил ғоялари, сохта иддаоларига қарши асосли раддиялар берган. Хуллас, китобда ИШИД жиноятчиларининг асл мақсади ислом динини ниқоб қилиб, дунёни ҳароб қилишдек разил ва қора ниятларига эришиш экани фош этилган.
-
Имом Термизийдан қирқ ҳадис
Муаллифлар жамоасиЮртимиздан етишиб чиққан машҳур муҳадис олим Имом Абу Исо Термизийнинг "Жомеъус сунан" асари энг ишончли олти ҳадис тўплами (Сиҳоҳи ситта) сирасига киради.Унда турли мавзулардаги ҳадислар жамланган. Ушбу рисолада ана шу китобдан саралаб олинган қирқ ҳадис ва уларга изоҳлар жамланади.
-
Ёзма манбалар ал-Фарғоний ҳақида
О.Бўриев Б.ВаҳобоваУшбу рисолада ал-Фарғонийнинг яшаган даври, ҳаёти, илмий фаолияти, асарлари ва улардаги баъзи илмий масалалар, шунингдек, фарғонанинг ўша даврдаги тарихий-географик ҳолати ёзма манбаларга таянган ҳолда ҳикоя қилинади.
-
Ал-Марғилоний-машҳур фиқҳшунос
Одил ҚориевУшбу рисола XII асрда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган машҳур алломанинг ҳаёти, фаолияти, асарлари, ҳуқуқшунослик соҳасига қўшган улкан ҳиссаси, ёзиб қолдирган китобларининг сўнгги асрларда мусулмон мамлакатларида ўрнатилиши, таржималари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиши, моҳияти ва Ўзбекистонга кириб келиши.
О.АбдуллажоновКитобда диний ақидапарастлик ва унинг кўринишларидан бўлган ваҳҳобийликнинг келиб чиқиши, моҳияти, Ўзбекистонга кириб келиши тўғрисида сўз юритилади.Китоб содда тил билан ёзилган. У лицей ва коллежлар, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ва диншуносликка қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Имом Бухорийдан қирқ ҳадис
Муаллифлар жамоасиБуюк муҳаддис Имом Бухорийнинг "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" асари Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айтган гаплари, қилган ишлари, фаолиятлари ҳақидаги хабарларни жамлаган дунёдаги энг ишончли китоб ҳисобланади.Ушбу рисолада ана шу китобдаги ҳадислардан ёшлар учун мўлжалланган турли мавзудаги қирқ ҳадис тўпланган.
-
Ислом илмларининг буюк алломалари
Баҳодиров Р, Расулов ДРисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ал-Мотрудий ҳаёти ва мероси
Шовосил ЗиёдовУшбу рисола машҳур ислом назариётчиси ал-Мотурудий яшаган давр, алломанинг ҳаёти ва фаолияти, асарларининг ислом дини равнақидаги аҳамияти, у яратган таълимот ва мактабнинг сўнгги маънавий ривожланишга кўрсатган таъсири ҳақида мухтасар ҳикоя қилинади.
-
Ал-Марғилонийнинг "Ҳидоят" асари ва унга ёзилган шарҳлар
Ҳасаний МаҳмудРисолада ал-Марғилонийнинг етук шоир бўлгани, фарзанди Низомуддин ва шогирди аз-Зарнужий ҳақида ҳам биринчи марта маълумотлар эълон қилинмоқда. Рисола кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Имом Ал-Мотрудий ва унинг таълимоти
Убайдулла УватовТаниқли шарқшунос олим У.Уватовнинг кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган мазкур мўъжаз рисоласи имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги муносабати билан ёзилган бўлиб, у ушбу хайрли ишга қўшилган ҳиссадир.
-
Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуаси
З.Исломов, Д.МақсудовУшбу китобчада буюк бобокалонларимиздан бири, XIII-XIV асрларда Тошкентда яшаб ўтган Шайх Хованд Таҳур ва бу ном билан аталувчи ҳозирда Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган ёдгорлик мажмуаси ҳақида сўз юритилади.
-
Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари
Муаллифлар жамоасиКитобда ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик мохияти, диний мутаассиблик, экстремизм хамда терроризмнинг салбий жихатлари кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида ёритилган.
-
Миссионерлик: мохият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга - юз жавоб)
А.Очилдиев, Ж.НажмиддиновКитобда бугунги дунёнинг диний манзараси, унда содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ноисломий диний конфессиялар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари тахлил қилинган.
-
Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга - юз жавоб)
Муаллифлар жамоасиКитоб дин ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни билан боғлиқ муаммоларга қизиқувчилар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Сценарий маҳорати
Даврон ТожибоевУшбу рисолада оммавий байрамлар режиссурасида сценарийнинг тутган ўрни, сценарий ва унинг турлари, драматургия жанрлари, оммавий байрамлар ва томошаларда драматик композиция,замонавий оммавий байрамлар ва томошалар режиссураси муаммолари ҳақида маълумот берилган.