-
Мустабид тузумининг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари
Муаллифлар жамоасиAdabiyot, -
Zamonaviy nazmiy diskursda individuallikni ta'minlovchi lisoniy vositalar
Butunbayeva To'marisAdabiyot, -
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Мустабид тузумининг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари
Муаллифлар жамоасиМазкур монография шу давргача илмий истеъмолга киритилмаган кенг кўламли архив ҳужжатлари, вақтли матбуот ва турли адабиётларни ўрганиш асосида яратилган бўлиб, унда чор Россияси ва совет империясининг бир асрдан ортиқ ҳукм сурган даврида Туркистон ва Ўзбекистоннинг миллий бойликларини талаб кетиш жараёни таҳлил қилиниб, унинг моҳияти очиб берилади.
-
Zamonaviy nazmiy diskursda individuallikni ta'minlovchi lisoniy vositalar
Butunbayeva To'marisMazkur monografiya o'zbek poetik nutqi fondining tarkibiy qismi sanaladigan A'zam O'ktam va Minhojiddin Mirzo she'riyatining o'ziga xos poetik xususiyatlarini tahlil qilish orqali she'rning badiiyatini va shoir iste'dodini belgilovchi lisoniy asoslarni o'rganish; fonetik va leksik sathdagi til birikmalarining she'riy nutq individualligini ta'minlovchi badiiy-estetik voqelanishi omillarini belgilash; poetik ko'chmalar va sintaktik figuralarning lingvistik asoslarini tadqiq qilish orqali ularning she'riy nutq individualligini ta'minlovchi tabiatini belgilash kabi yechimini kutayotgan masalalar yoritilgan.
-
Унинг касби балетмейстер
Раҳимов АҳмаджонБиз ушбу китобда Қодир Мўминовнинг балетмейстерлик касбини ўрганиб, таҳлил қилиб, унинг ижодий фаолияти мисолида жаҳон санъатининг энг нозик, умрбоқий БАЛЕТ ва миллий РАҚС санъати ҳақида фикр юритиб, ушбу санъат турларининг табиати ва уларнинг келиб чиқиши, бошқача қилиб айтганда, пайдо бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз.
-
Чўпоннинг актёр ўғли
Бахтиёр АманбаевМазкур Драма назарияси фанидан тайёрланган монаграфия Хоразм вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Комилжон Тожибоев ҳаёти ва ижодига бағишланган.
-
O'zbek tilida so'z o'zlashtrish va imloni takomillashtirish tamoyillari
Ravshan JomonovHozirgi o'zbek tili tarkibida qadimgi xitoy, hind, tillaridan, keyinroq fors-tojik va arab tillaridan o'zlashtirilgan so'zlar bor.
-
Ҳазрат Соҳибқирон
Ҳаким Сатторий"Ҳазрати Соҳибқирон" китобида буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг таржимаи ҳоли қатор ишончли манбалар асосида батафсил ҳикоя қилинган.
-
Амир Темур ғарбий европа адиблари нигоҳида
Эрматов БаҳодирЖамиятимизнинг маънавий ҳаётини юксалтириш, халқимиз тарихининг шонли саҳифаларини, улуғ аждодларимизнинг шахсияти ва фаолиятини чуқур ўрганишда ушбу китоб ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамиятга эга.
-
Ислом терроризмга қарши
Шуҳрат Ғойибназаров"Ислом терроризмга қарши" номли монография олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, талабалар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда мазкур муаммо билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Маргарита Оқилова
М.АҳмедовУшбу китобга моҳир раққоса ҳаёти, маҳорат сирлари, у раҳбарлик қилаётган анмасбль фаолияти, репертуари ва режалари хусусида мухтасар ҳикоя қилади.
-
Фридерик Шопен асарлари Ўзбекистонда
Қосимжон СўпиевУшбу китоб орқали буюк поляк композитори Фридерик Шопеннинг ҳаёти ва ижоди билан танишасиз.
-
Комилжон Отаниёзов замондошлар хотирасида
Б.М.ШарифУшбу китобда уч республика халқ артисти, хушовоз хонанда Комилжон Отаниёзовнинг замондошлари, фан ва маданият арбобларининг санъаткор ҳақидаги хотиралари жамланган.
-
Ўзбек элим Комилжондан айрилмас
Ш.ҚиличевУшбу китобда Комилжон Отаниёзовнинг ҳаёт ва ижод йўли хусусида қизиқарли ҳикоя қилинган. Шунингдек, ҳофизга бағишланган бир-биридан таъсирчан бадиа, лавҳа ва шеърлар эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.
-
-
Наср драмага айланганда
Алижон АзизовМонографияда ўзбек театрларининг насрий адабиёт асосида саҳналаштирилган спектаклларнинг талқини бўйича тўпланган бой тажрибаси умумлаштирилган, асарда насрни драма тилига ўгириш қонуниятлари таҳлил қилинади, инсенировкаларни саҳналаштириш истиқболлари ҳақида фикрлар баён этилади.
-
Ҳаётимни варақлаб
Эшонтўраева СораМазкур китоб атоқли ўзбек актрисаси Сора Эшонтўраеванинг ўзига хос мемуарларидан ташкил топган.
-
Шарқ мумтоз театри
С.ТурсунбоевУшбу китобда Шарқ минтақасида драма ва профессионал театр санъатига асос солган ҳинд, хитой ва япон театрларининг энг тараққий топган тарихий босқичлари тадқиқ этилган.
-
"Lazgi" raqsi: tarixi va tadqiqi
Gavhar MatyoqubovaMazkur monografiyada qadimiy Xorazm madaniyatining durdonasi - dunyoga mashhur "Lazgi" raqsining yaratilishi, tarixi, ijro uslublari, haqida so'z yuritilgan.
-
Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари
Аҳмедов БўрибойОлимнинг мазкур китобида Ўзбекистонда VIII - XIX асрлар орасида яшаб ижод этган атоқли тарихшунос олимларнинг ҳаёти ва илмий фаолиятлари ҳақида сўз юритилади.
-
Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари
Д.А.Алимова ва бошқаларМазкур монография Ўзбекистон давлатчилигининг қадим даврларидан ХХ аср бошларигача бўлган тарихига бағишланган очерклардан ташкил топган.
-
Мустақил Ўзбекистон Республикаси
Тюриков В. Шагулямов Р.Ушбу китоб мустақил Ўзбекистон солномасини ёритади. Унда беш ярим йил мобайнида рўй берган воқеалар,республика ички ва ташқи ҳаётидаги, унинг маданий ва ижтимоий соҳаларидаги юксалиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонга чиқиш жараёни акс эттирилади.