-
Ijtimoiy fanlar,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ijtimoiy fanlar,
-
-
-
-
-
-
-
Ijtimoiy fanlar,
-
Миссионерлик: мохият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга - юз жавоб)
А.Очилдиев, Ж.НажмиддиновIjtimoiy fanlar, -
Ijtimoiy fanlar,
-
-
Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг демократик андозалари
Хуршид ДўстмуҳаммадУшбу рисолада миллий журналистика ва матбуотни ривожлантиришнинг демократик андозаларини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар таҳлил этилади.
-
Миллатлараро тотувлик-барқарорлик ва тараққиёт омили
Муаллифлар жамоасиУшбу рисолада кўп миллатлилик, унинг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва мазкур жараёнларнинг давлат миллий сиёсатида акс этиши билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинган.
-
Эзгу мақсад йўлида
Саидмурод Мамашокиров, Акбар ЎтамуродовРисоланинг асосий мақсади - Ўзбекистонда миллий тараққиётни ғоявий-мафкуравий таъминлашнинг зарурияти ва асосларини, уларни ҳаракатлантирувчи мотивларини, механизмларини, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишнинг "ўзбек модели" контекстида таҳлил қилишдан иборат.
-
Маданият ва цивилизация
С. Шермуҳаммедов, А.ОчилдиевРисолада маданият ва цивилизациянинг ижтимоий-тарихий моҳияти, тузилиши, ривожланишнинг ички ва ташқи омиллари, вазифалари, маданиятлар бирлиги ва хилма-хиллиги каби масалалар ҳақида фикр юритилади ва мустақиллик шароитида маданий ҳаётимизда содир бўлаётган буюк ижобий ўзгаришлар таҳлил этилади.
-
Улуғбек Муҳаммад Тарағай
Ашраф АҳмедовРисола буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай-Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Улуғбек туғилиб ўсган давр, унинг давлат арбоби ва олим бўлиб етишишига таъсир қилган омиллар, илмий ижодининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган.
-
Ишид фитнаси
Тулепов АйдарбекМуаллиф Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук уламолар фатволарига таяниб, ИШИДнинг ботил ғоялари, сохта иддаоларига қарши асосли раддиялар берган. Хуллас, китобда ИШИД жиноятчиларининг асл мақсади ислом динини ниқоб қилиб, дунёни ҳароб қилишдек разил ва қора ниятларига эришиш экани фош этилган.
-
Имом Термизийдан қирқ ҳадис
Муаллифлар жамоасиЮртимиздан етишиб чиққан машҳур муҳадис олим Имом Абу Исо Термизийнинг "Жомеъус сунан" асари энг ишончли олти ҳадис тўплами (Сиҳоҳи ситта) сирасига киради.Унда турли мавзулардаги ҳадислар жамланган. Ушбу рисолада ана шу китобдан саралаб олинган қирқ ҳадис ва уларга изоҳлар жамланади.
-
Ёзма манбалар ал-Фарғоний ҳақида
О.Бўриев Б.ВаҳобоваУшбу рисолада ал-Фарғонийнинг яшаган даври, ҳаёти, илмий фаолияти, асарлари ва улардаги баъзи илмий масалалар, шунингдек, фарғонанинг ўша даврдаги тарихий-географик ҳолати ёзма манбаларга таянган ҳолда ҳикоя қилинади.
-
Ал-Марғилоний-машҳур фиқҳшунос
Одил ҚориевУшбу рисола XII асрда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган машҳур алломанинг ҳаёти, фаолияти, асарлари, ҳуқуқшунослик соҳасига қўшган улкан ҳиссаси, ёзиб қолдирган китобларининг сўнгги асрларда мусулмон мамлакатларида ўрнатилиши, таржималари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Диний ақидапарастликнинг келиб чиқиши, моҳияти ва Ўзбекистонга кириб келиши.
О.АбдуллажоновКитобда диний ақидапарастлик ва унинг кўринишларидан бўлган ваҳҳобийликнинг келиб чиқиши, моҳияти, Ўзбекистонга кириб келиши тўғрисида сўз юритилади.Китоб содда тил билан ёзилган. У лицей ва коллежлар, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ва диншуносликка қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Имом Бухорийдан қирқ ҳадис
Муаллифлар жамоасиБуюк муҳаддис Имом Бухорийнинг "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" асари Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айтган гаплари, қилган ишлари, фаолиятлари ҳақидаги хабарларни жамлаган дунёдаги энг ишончли китоб ҳисобланади.Ушбу рисолада ана шу китобдаги ҳадислардан ёшлар учун мўлжалланган турли мавзудаги қирқ ҳадис тўпланган.
-
Ислом илмларининг буюк алломалари
Баҳодиров Р, Расулов ДРисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ал-Мотрудий ҳаёти ва мероси
Шовосил ЗиёдовУшбу рисола машҳур ислом назариётчиси ал-Мотурудий яшаган давр, алломанинг ҳаёти ва фаолияти, асарларининг ислом дини равнақидаги аҳамияти, у яратган таълимот ва мактабнинг сўнгги маънавий ривожланишга кўрсатган таъсири ҳақида мухтасар ҳикоя қилинади.
-
Ал-Марғилонийнинг "Ҳидоят" асари ва унга ёзилган шарҳлар
Ҳасаний МаҳмудРисолада ал-Марғилонийнинг етук шоир бўлгани, фарзанди Низомуддин ва шогирди аз-Зарнужий ҳақида ҳам биринчи марта маълумотлар эълон қилинмоқда. Рисола кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Имом Ал-Мотрудий ва унинг таълимоти
Убайдулла УватовТаниқли шарқшунос олим У.Уватовнинг кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган мазкур мўъжаз рисоласи имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги муносабати билан ёзилган бўлиб, у ушбу хайрли ишга қўшилган ҳиссадир.
-
Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуаси
З.Исломов, Д.МақсудовУшбу китобчада буюк бобокалонларимиздан бири, XIII-XIV асрларда Тошкентда яшаб ўтган Шайх Хованд Таҳур ва бу ном билан аталувчи ҳозирда Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган ёдгорлик мажмуаси ҳақида сўз юритилади.
-
Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари
Муаллифлар жамоасиКитобда ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик мохияти, диний мутаассиблик, экстремизм хамда терроризмнинг салбий жихатлари кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида ёритилган.
-
Миссионерлик: мохият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга - юз жавоб)
А.Очилдиев, Ж.НажмиддиновКитобда бугунги дунёнинг диний манзараси, унда содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ноисломий диний конфессиялар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари тахлил қилинган.
-
Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга - юз жавоб)
Муаллифлар жамоасиКитоб дин ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни билан боғлиқ муаммоларга қизиқувчилар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-