-
-
Эзоп масаллари
Қ Мирмуҳаммедовнинг таржимасиЮнонлар эрамиздан олдинги VI асрда яшаган қул Эзопни ўзларининг энг биринчи масал устаси деб ҳисоблаганлар.Ўша замондан бери бадиий адабиётда масал жанри тилга олинганида,ана шу афсонавий донишманд Эзоп кўз олдимизда намоён бўлади,яъни масал жанриниЭзопсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Биз ҳурматли китобхонни шу антиқа "Эзоп масаллари"нинг кўпроқ қисми билан таништиришга ҳаракат қилдик.
-
Фарғона келини
Жўржий ЗайдонМазкур асар ўтган асримизда икки марта нашр этилган.Янги асримизда ҳам хонадонингизга меҳмон бўлмоқда.Камина эса оддий бир китобхон сифатида"Шарқ"нинг жаҳон адабиёти дурдоналари" янги туркумини қутлаган ҳолда,оқ йўл тилайман.
-
Тенги йўқ тенгдошлар
ТемурбекАсарда китобхонни ўзига тортувчи бир-биридан қизиқарли ҳикоялар ўрин олган.
-
Сейфдаги пуллар
Чейз Жеймс ХедлиАсар хотимаси китобхонни ларзага солади.Муаллиф ҳаётий ҳақиқатни бор бўйича очиб беради.
-
Санам тоғидаги гулхан
Тошпўлатов МирзапўлатУшбу қиссада китобхонларни ўзига жалб қилувчи муҳаббат мавзуси илгари сурилган ва китобхонда муҳаббат мавзусида ўзгача фикрлар туғилишига ишонамиз.
-
Иқрорнома
Л.ТолстойБуюк адиб Лев Толстой ўзининг "Иқрорнома" асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан,унинг ҳаётида эътиқоднинг ,диннинг ўрни ва роли ҳақидаги теран мушоҳадаларни ўртага ташлайди,улкан даҳоларни қийнаган маънавий муаммоларга жавоб излайди.
-
Тунги дарбон
Шоу ИрвинАдибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган асарида Америка ва умуман бугунги ғарб ҳаётининг долзарб ижтимоий муаммолари,турли тоифага мансуб шахсларнинг маънавий дунёсикатта маҳорат ва ўткир нигоҳ билан тасвирланган.
-
Zo'raki muttaham yoki to'rtinchi umurtqa
Larni MarttiRomandagi voqealar muallif urushdan keyin borib ko'rgan AQSHda sodir boladi.Biroq, Larni amerikacha voqeylikni har tomonlama batafsil yoritib berishga intilmaydi.Roman amerikacha "Hayot kechirish"ning ba'zi tomonlarini o'tkir satira tig'iga oladi; yozuvchi asosan mubolag'a va karikaturaga murojaat qilib,hozirgi bizning kunlardagi Amerika axloqini tasvirlaydi.
-
Скарлетт
Риплей АлександраУмуман,Скарлетт -бу ҳар қандай шароитда ҳам ўзини қўлга ола биладиган,ҳаётни севадиган, курашиб ва олдинга интилиб яшайдиган серқирра фаолият соҳибаси ва кучли аёллар тимсоли. Сарҳад ортидаги аёллар олами билан танишишни истайсиз ва албатта "Скарлетт"ни ўқийсиз деб умид қиламиз.
-
Жиноят ва жазо
Достоевский ФёдорАсар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек,роман қадри ҳам эскирмаган.Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган.Қариийиб 40 йилдан кейин асарни чоп этишимиздан мақсадимиз,бугунги китобхонларимизниўз даврида шухрат қозонган асар-талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.
-
Ellada
Dumbadze NodarUshbu majmuada allaqachon jahon adabiyoti durdonalariga aylangan bir necha asarlar jamlandi.O'ziga xos uslubda bitilgan ushbu asarlar o'quvchilarimizga manzur bo'ladi degan umiddamiz.
-
Алибобо ва қирқ қароқчи
Шамси ОдилДунёда араб халқлари "Минг бир кеча" деб номланган туркум эртаклари кириб бормаган бирорта хонадон топилмаса керак.Чунки бу эртакларда асрлар давомида ҳамма халқлар томонидан ардоқлаб келинган инсонийлик,камтарлик,пок севги ва дўстлик каби умумбашарий масалалар жозибали тасвирлаб берилади. Ушбу жилдга "Минг бир кеча" ва унга кирмай қолган араб халқ эртакларидан танлаб олинди.
-
Чўл бўриси
Ҳессе ҲерманиИлк бор 1927 йилда босилиб чиққан "Чўл бўриси" романи Ҳерманн Ҳессега оламшумул шуҳрат келтирган психологик асардир.Асарда ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ҳал этилмаган маънавий-руҳий зиддиятларни енгиш йўлидаги сай-ҳаракатлар қаламга олинади.
-
Лорд Эжуорнинг ўлими, Ажал нафаси
Кристи Агата, Чарльз ВильямсҲурматли ўқувчи! Қўлингиздаги ушбу китобдан жаҳон адабиётининг йирик вакиллари бўлмиш Агата Кристининг "Лорд Эжуорнинг ўлими" Ҳамда Чарльз Вильямснинг "Ажал нафаси" романлари ўрин олган."Лорд Эжуорнинг ўлими" романида бойлик деб учта бегуноҳ инсонни ўлдириб,заррач виждони қийналмаган гўзал хоним Дейннинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинса, "Ажал нафаси" асарида аёллар макрига учраб,ўлим билан рўбарў бўлган содда йигит Скарборо Линнинг бошига тушган оғир мусибатлар тасвирланади.
-
Америка фожеаси
Драйзер ТеодорАсарнинг бош қаҳрамони Клайд Грифитс камбағал оилада туғилиб ўсган йигит. Унинг бойлик орттириш йўлида қилган ножўя хатти-ҳаракатлари,бу йўлда ҳеч қандай қинғир ишлардан қайтмаслиги ва уни шундай ишларни қилишга қўйиб берган табиати-юзсизлиги,шафқатсизлиги кабилар бир қахрамон тимсоли орқали ўша давр Америка муҳити ҳақида яхлит тасаввур пайдо қилади.
-
Девон
МашрабУшбу "Девон"га улуғ олимимиз Ғайбуллоҳ ас-Салом таъбири билан айтганда "чинаккам халқ академиги",заҳматкаш машрабшунос Жалолиддин Юусуфий қарийб 30 йил давомида тартиб берган.Шўролар мафкураси туфайли аввалги нашрларга кирмай қолган,аммо Раҳимбобо Машраб ижодининг энг кўркам намуналари бўлмиш ишқ,муҳаббат,илоҳий севги ва ирфон,исломий ахлоқ,одоб мавзуларидаги юздан ортиқ турли жанрдаги асарлар билан шеърхонлар илк бор танишадилар.Мазкур "Девон" Машраб шеърияти иҳлосмандлари учун ҳам,машрабшунос олимлар учун ҳам бебаҳо хазина бўлиб қолишига ишончимиз комил.
-
Шоҳнома
Фирдавсий АбулқосимМазкур достон мукаммал тартибга солинган бўлиб,композицияси ҳам жуда пухта.Фирдавсий ўзининг бу улкан асарида жуда кўп фалсафий ғоялар,ижтимоий масалаларни илгари суради,ажойиб характерларни яратади,пейзажлар чизади.Жанг саҳналарини тасвирлайди.
-
Turkiy adabiyot durdonalari 100
Venger adabiyoti namunalariUshbu ezgu tashabbus asosida birinchi bo'lib O'zbekistonda mana shu muhtasham adabiy majmua yaratildi. Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutaffakirlarining asarlari kiritildi.
-
Turkiy adabiyot durdonalari 99
Turkman zamonaviy adabiyoti antologiyasiUshbu ezgu tashabbus asosida birinchi bo'lib O'zbekistonda mana shu muhtasham adabiy majmua yaratildi. Mazkur keng ko'lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, O'zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg'iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutaffakirlarining asarlari kiritildi.