-
Малика кенагас ойим ойчучук
Поён РавшановҚиссада кечган давр талқини тарихий манбалар асосида, тадқиқий-бадиий йўсинда ёритилади.
-
Ҳикматлар гулдастаси
Матлаббека Улуғбек қизиУшбу тўплам халқ ҳикматлари ва мақолларидан иборат бўлиб, у мактаб ёшидаги болалар ва ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. кекса муаллима ва тарбиячи Матлабекка Улуғбек қизи халқ орасида юрган ҳикматли сўзлар ва мақолларни шу тўпламга жойлаган.
-
"Латофат" дўконидаги қатл
Ибодинов АлишерУшбу китобдан "Латофат"дўконидаги қатл, "деразангни чертганида ёмғиру шамол", "Қайғусиз қаср","Бу қаро тун-дунё" детектив қиссалар ўрин олган.
-
Сайланма
Азим УсмонТаниқли шоир Усмон Азимнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланади. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу -Дунёни ва инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари,фожиаю қувончи, ҳасрату-умидлари билан гавдаланади.
-
Афғон шамоли
Нишонов ИсҳоқжонҲам ҳужжатли, ҳам бадиий кўпжилдли мазкур роман-эпопея қиммати ҳеч қачон пасаймайдиган умрибоқий китоблар қаторидан ўрин олса не ажаб! Ёзувчи Нишоновнинг кўп йиллик ижодий заҳматлари зое кетмаганининг ёрқин нишонаси шунга умидворлик уйғотади албатта.
-
Мўъжиза содир бўлмайди
Ли Мён БакКўчада мева сотиб кун кўрган, нимжон, ўз кучига ишонмаган бир бола йирик компания президенти лавозимигача кўтарилгани ва пировардида, Корея Республикасининг Президенти этиб сайлангани тўғрисида қисса.
-
Мафия сардори I китоб
Исмоилов НуриддинУшбу роман сагузашт-детектив бўлиб, ўқувчини ўзига жалб қилмай қўймайди.
-
Ватан қадри
Раззоқ ЖабборЖурналист Жаббор Раззоқнинг ушбу тўпламдан жой олган публицистик асарлари,эсселари ана шу муборак юрт, унинг қиёси йўқ шаҳарлари, улуғ алломалари ҳақида.Уларни мутолаа қилиб, сизда ҳам фаҳрланиш туйғуси янада бир бор аланга олса, ижодкор учун катта бахт.
-
Ҳуштакни ким чалади
Мелибев АҳмаджонМуаллиф ҳаётимизда учраб турадиган турфа хил иллатлар -лоқайдлик, масъулиятсизлик,зўрма-зўракилик ва худбинликка қарши бонг уради, манманликка берилганларни, кибру- ҳаво касалига дучор бўлганларни аёвсиз ҳажв тиғидан ўтказади. Айни пайтда бир қарашда унчалик ташвишлидек туюлмайдиган, аммо олди олинмаса, хатарли тусда урчиб кетиши эҳтимоли бўлган муаммолардан бизни оноҳ этади.
-
-
Дайди қизнинг дафтарига
Қаҳҳор СолиҳСолиҳ Қаҳҳорнинг эларо машҳур бу асарини юзаки қараб,бир "қўғирчоқ"нинг саргузаштлари,деб баҳолаш ҳам мумкин.Бироқ ҳукм чиқаришга шошилманг.Бу асар -ишқий ўйинлар,жиноятчилар ҳаётининг тафсилотигина эмас,балки аччиқ бир ҳаётнинг изтироблари талқинидир.
-
-
Жанггоҳдан садолар
Назармат"Жанггоҳдан садолар"китобига 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган, бир қўлида қурол,бир қўлида қалам билан фидокорона жанг қилган шоирларнинг энг сара шеърлари жамланди.
-
-
Эзгуликка чоғлан одамзод 2-китоб
Ғайбуллоҳ ас-СаломКитобнинг иккинчи қисмида баҳс бошқа муҳит ва руҳий иқлимда кечади.Бу ерда муаллиф ҳаёт эпкинлари,турмуш сабоқлари ва устозлари ҳақида мушоҳада юритади.
-
Жудолик диёри 2
Мансур Мурод"жудолик диёри романининг мазкур иккинчи китобида сиз,азизлар,биринчи китобда ўқиб,меҳр қўйганингиз қаҳрамонлар - Султонмурод, Марғубаларнинг тақдирлари, Маҳфуза ,Ёдгормурод, Ҳозиқ Тўра, Эшон почча ва диёридан адашган турналардек ҳали-ҳануз тўзиб юрган қавм ҳаёти-кечинмалари билан танишасиз. Адиб бу асарда саргузашт унсурларидан маҳорат билан фойдаланганки, бу сизни бефарқ қолдирмайди.
-
-
Хотин подшоҳ
Омон МухторТаниқли адиб,Ўзбекистон санъат арбоби Омон Мухторнинг бу китобига "Хотин подшоҳ","Эгилган бош","Майдон" романлари киритилди.Романларда минг йил олдинги даврдан бу кунгача халқнинг босиб ўтган мураккаб ҳаёт йўли акс эттирилган.Эзгулик ва ёвузлик жанги мазкур асарлар мағзини ташкил этади.Ёзувчи ранин бўёқларда бетакрор тарихий ва ҳаётий манзаралар чизади.
-
Жо-о-о-н,дадаси
МарҳабоСевимли шоирамизнинг янги китобиҳаётда юз берадиган турли воқеа-ҳодисаларга шеърий муносабат тарзида дунёга келди.Марҳабо Каримова ҳаётий воқеаларга аёл,ёр,она,қайнона ва шоира нигоҳи билан назар ташлайди.
-
Zumrad va qimmat
Abdulla HasanovQiziqarli ertaklar saralangan uzsbu kitob kitobxonlar diqqatini oziga jalb qila oladi degan umiddamiz.