-
Жаҳолатга қарши маърифат
Ж.КаримовЎқув қолланмада ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик мохияти, экстремизм хамда терроризмнинг салбий жихатлари кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида ёритилган.
-
O'zbekning qorako'z bolalariga.
Rahmon ShavkatShoirning she'rlarida istibdod tuzumiga qarshi isyonkorlik, olamga ko'ngil ko'zi bilan qarash, kelgan yorqin kunlarni ardoqlash talabi kabi yuksak ohanglar bo'lgani uchun ham o'lmas me'ros bo'lib qoldi.
-
Илмдан бошқа нажот йўқ
А.Ғ.АбдуллаевРисолада сохта салафийликнинг келиб чиқиши, бузғунчи ғоялари ва бугунги кундаги фаолият услублари тизимли тахлил қилинган.
-
Келишлари бир байрам
Марҳабо КаримоваУшбу китобга шоиранинг бир-биридан гўзал, бир-биридан жўшқин шеърлари киритилган.
-
Асрларнинг асраганлари
Шер АбдуллаИстеъдодли шоир, таниқли олим ва таржимон Абдулла Шернинг қадимий обидаларимизга бағишланган ушбу бадиҳалар китоб меъморий-эстетик қадриятларимиз ҳақидаги ҳикоялар, қизиқарли тарихий воқеалар ва ривоятлар силсиласида тақдим этилади.
-
Икки ўт орасида
Мажид ҲасанийКитобда истиқлол фидойиси Файзулла Хўжаевнинг жўшқин, беҳаловат ёшлик ва ўспиринлик йилларидан ҳикоя қилувчи "Йўл бошида" бадиий қисса, тарихий очерк ва публицистик мақолалар ўрин олган.
-
Ёруғлуғ
Иброҳимов АбдуқаҳҳорҚисман бўлса-да, қомусий мазмун-мундарижага эга ушбу китобда Ватан, халқ, тарих, маданият, маърифат, руҳоният ва фалсафа мавзулари тилга олинган, улуғ Ватанимиз Ўзбекистон ва юртимиз юраги бўлмиш пойтахтимиз Тошкент куйланган, яъни асар бошдан-оёқ кўтаринки руҳда, илҳом билан, лўнда ва ширали тилда ёзилган, мароқ билан ўқилади.
-
Дийдор
Ҳазратқулов МаматқулҲикояларда соф севги тараннум этилади. Зотан, муҳаббат тонги шудринг каби тоза ва тиниқ, уни асраб-авайлаш лозим... Мақолаларда истиқлол йилларида халқимиз эришган бетимсол ютуқлар кўз-кўз қилинади, дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётгани таърифланади.
-
Ibratli rivoyatlar
Avfiy MuhammadBuxorolik adib Sa'didudin Muhammad Avfiyushbu kitobga to'plagan rivoyatlarda gumanistik g'oyalar, xalqchil axloqiy normalar o'z aksini topgan bo'lib, ular hozir ham o'z tarbiyaviy ahamiyatini saqlab qolgan.
-
Қизлар дафтарига
Мирзакалон ИсмоилийМазкур туҳфа турмуш қуриш арафасида турган қизларимизга, ёш келинларимизга мустаҳкам оила бекаси бўлишларида ҳисса қўшади деган умиддамиз.
-
Осон яшашнинг йўли
Баҳронов ЛазизжонУшбу китобга эл севган, ҳаётда ўз ўрнини топиб маълум бир даражаларга эришган таниқли инсонлар, санъаткор ва зиёлилар билан суҳбатлар жамланди.
-
Силсила
Йўлдошев МуслимбекУшбу китоб орқали таниқли суҳандон, бадиий сўз устаси Муслимбек Йўлдошевни моҳир бадианавис, шоир сифатида яна бир бор кашф этасиз. Мазкур тўпламда унинг кўп йиллик меҳнат фаолияти ва ижодига йўғрилган ҳаёти давомида олган хулосалари, сабоқлари ва устозу-сафдошларига бўлган муҳаббатидан туғилган битиклари жамланган.
-
Маҳмуд Таробий
Дилмурод АсадТаниқли ёзувчи Асад Дилмурод ушбу романида Маҳмуд Таробий оразини яратади, баҳодир руҳий дунёсини теран таҳлил этган ҳолда, ўша давр мураккаб ҳаётини, мўҳул босқинчиларига қарши эълон қилинган ғазавот ҳурлик, иймон-эътиқод курашига айланганини ҳаққоний тасвирлайди.
-
Кафтдаги ниҳол
Масъул муҳаррир Иқбол МирзоМамлакатимизнинг турли ҳудудларида униб-ўсаётган навқирон қаламкашлар қаламига умид билан қараб турибмиз. Фақат улар бундай ғамхўрликни, эътибору-эътирофни вақтида пнглай олсалар бўлди.Китобхонлар эътиборига ҳавола этилаётган бу гулдаста - ёшлар баёзини ана шу самимий, навраста кўнгиллар илҳоми меваси, деб ҳисоблаш мумкин.
-
Замона зайли
ОтаулиТўпламга муаллифнинг энг сара ҳикоялари ҳам киритилган бўлиб, улар ўзбек миллий руҳиятининг турфа жиҳатлари таҳлили билан сизларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Тузоқ
Худойберди НаврўзТузоқ... Бу - парранда-ю, даррандаларни ризқ-рўз учун илинтиришда қўллайдиган овчиларнинг қадимий ов қуроли. У қачондан буён содда, анойи,гўлманда ва тўпори кимсаларни овлаш учун фирибгарлар қўлига тушиб қолди? Ёзувчи Худойберди Наврўзнинг қўлингиздаги қисса ва ҳикоялар тўпламида ана шу мавзу - муммо санъаткорона ечимини топади.
-
Шер йигит I
Нуриддин ИсмоиловАсар ниҳоясига етди."Ҳордиқ плюс" муштарийлари ўзларининг меҳрини қозонган қаҳрамонларидан гўё айрилиб қолгандек ҳолатга тушдилар.Айни шундай кайфиятга ўрин қолдирмаслик ниятида ва кўплаб ўқувчиларнинг илтимосларига биноан "Шер йигит " китоб ҳолтда сиз азизларга тортиқ этилди.
-
Saylanma I jild
Tog'ay MurodMazkur saylanmaning birinchi jildiga adibning Davlat mukofotiga sazovor bo'lgan, o'zbek kitobxonlari kitob javonidan munosib o'rin egallagan "Otamdan qolgan dalalar" romani kiritildi. Romanda o'zbek xalsining bir asrlik tarixi badiiy talqin etilgan.
-
Бобур-йўлбарс
Харольд ЛамбШох ва шоир, қомусий олим, мутаффакир Захириддин Мухаммад Бобурнинг илмий-адабий, тарихий меросини ўрганиш хамда ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш улкан маънавий, тарбиявий ахамиятга эга.
-