-
Тошкентнома
Муҳаммадкаримов АбдулазизУшбу китобда тарихий ва топономик маълумотлар асосида ҳозирги Тошкент ҳудудида яшаган аждодларимизнинг кимлиги, даҳа ва маҳаллалари,топонимикаси ва у ердаги ўтмиш обидалари орқали шаҳримиз тарихини янада ёритиш мақсад қилиб қўйилган.Шаҳримизда шаклланган дастлабки даҳа ва маҳаллалар, шаҳар дарвозалари, бозорлари ва сув томорқаларининг атамалари талқин қилинади.
-
Беозор қушчанинг қарғиши
Хуршид ДўстмуҳаммадАзиз китобхонларимизни Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳикоя оламига таклиф этамиз. Ва ишонтириб айтамизки, китоб ҳозирги замон ўзбек адабиётининг етук вакилларидан бўлмиш адибнинг ижод йўли билан батафсил танишиш имконини беради.
-
Севгим самоси
Жабборов ЖуманиёзКитоб асосан икки қисмдан ташкил топган. Биринчи қисм "Кўнглим гавҳарисан, Ўзбекистоним"дея аталиб, ҳижо-бармоқ вазнидаги шеърлар дастасидан иборат. Иккинчи қисм "Сизга ҳадям дея, яхши ҳавасда, аруз гулшанидан туздим гулдаста", деб номланган бўлиб,унда аруз вазнида ёзилган инсон қалби гўзаллигини ифода этишга бағишланган,кўпчилиги қўшиққа айланган ғазаллар жам бўлган.
-
Сайланма
Аваз ЧориУшбу "Сайланма"нинг дунё юзини кўриши Чори Авазнинг овози яна қайта эшитила бошлагани нишонасидир,зеро,бу овоз шеърият ихлосмандларини ҳали қайта-қайта ҳайратга солаверади.
-
Сўз йўли Икки жилдлик танланган асарлар 2-жилд
Саййид СирожиддинИккинчи жилдга Сирожиддин Саййиднинг ҳазрат Абу Ҳомид Ғазолий ҳикматлари,Шарқ адабиётининг улуғ намоёндалари Мавлоно Жалолиддин Румий ,Хожа Ҳофиз Шерозий ғазаллари,Александр Пушкин, ҳозирги замон адабиёти вакиллари Андрей Вознесенский, Лойиқ Шерали,Алексанр Файнберг асарларидан қилган таржимларига ҳам алоҳида фасл ажратилган.
-
Сўз йўли Икки жилдлик танланган асарлар 1-жилд
ССаййид СирожиддинМазкур биринчи жилдга Сирожиддин Саййиднинг 1975-2004 йилларда ёзилган шеърларидан намуналар,шунингдек, "Тўполондарё билан хайрлашув" ва "Баҳор Сурхондан бошланар" номли достонлари киритилди.
-
Малика кенагас ойим ойчучук
Поён РавшановҚиссада кечган давр талқини тарихий манбалар асосида, тадқиқий-бадиий йўсинда ёритилади.
-
Ҳикматлар гулдастаси
Матлаббека Улуғбек қизиУшбу тўплам халқ ҳикматлари ва мақолларидан иборат бўлиб, у мактаб ёшидаги болалар ва ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. кекса муаллима ва тарбиячи Матлабекка Улуғбек қизи халқ орасида юрган ҳикматли сўзлар ва мақолларни шу тўпламга жойлаган.
-
"Латофат" дўконидаги қатл
Ибодинов АлишерУшбу китобдан "Латофат"дўконидаги қатл, "деразангни чертганида ёмғиру шамол", "Қайғусиз қаср","Бу қаро тун-дунё" детектив қиссалар ўрин олган.
-
Сайланма
Азим УсмонТаниқли шоир Усмон Азимнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланади. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу -Дунёни ва инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари,фожиаю қувончи, ҳасрату-умидлари билан гавдаланади.
-
Афғон шамоли
Нишонов ИсҳоқжонҲам ҳужжатли, ҳам бадиий кўпжилдли мазкур роман-эпопея қиммати ҳеч қачон пасаймайдиган умрибоқий китоблар қаторидан ўрин олса не ажаб! Ёзувчи Нишоновнинг кўп йиллик ижодий заҳматлари зое кетмаганининг ёрқин нишонаси шунга умидворлик уйғотади албатта.
-
Мўъжиза содир бўлмайди
Ли Мён БакКўчада мева сотиб кун кўрган, нимжон, ўз кучига ишонмаган бир бола йирик компания президенти лавозимигача кўтарилгани ва пировардида, Корея Республикасининг Президенти этиб сайлангани тўғрисида қисса.
-
Мафия сардори I китоб
Исмоилов НуриддинУшбу роман сагузашт-детектив бўлиб, ўқувчини ўзига жалб қилмай қўймайди.
-
Ватан қадри
Раззоқ ЖабборЖурналист Жаббор Раззоқнинг ушбу тўпламдан жой олган публицистик асарлари,эсселари ана шу муборак юрт, унинг қиёси йўқ шаҳарлари, улуғ алломалари ҳақида.Уларни мутолаа қилиб, сизда ҳам фаҳрланиш туйғуси янада бир бор аланга олса, ижодкор учун катта бахт.
-
Ҳуштакни ким чалади
Мелибев АҳмаджонМуаллиф ҳаётимизда учраб турадиган турфа хил иллатлар -лоқайдлик, масъулиятсизлик,зўрма-зўракилик ва худбинликка қарши бонг уради, манманликка берилганларни, кибру- ҳаво касалига дучор бўлганларни аёвсиз ҳажв тиғидан ўтказади. Айни пайтда бир қарашда унчалик ташвишлидек туюлмайдиган, аммо олди олинмаса, хатарли тусда урчиб кетиши эҳтимоли бўлган муаммолардан бизни оноҳ этади.
-
-
Дайди қизнинг дафтарига
Қаҳҳор СолиҳСолиҳ Қаҳҳорнинг эларо машҳур бу асарини юзаки қараб,бир "қўғирчоқ"нинг саргузаштлари,деб баҳолаш ҳам мумкин.Бироқ ҳукм чиқаришга шошилманг.Бу асар -ишқий ўйинлар,жиноятчилар ҳаётининг тафсилотигина эмас,балки аччиқ бир ҳаётнинг изтироблари талқинидир.
-
-
Жанггоҳдан садолар
Назармат"Жанггоҳдан садолар"китобига 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган, бир қўлида қурол,бир қўлида қалам билан фидокорона жанг қилган шоирларнинг энг сара шеърлари жамланди.
-